

Унинг сўзларига кўра, айнан "Милан" устози сабабли катта муваффақиятларга эришган.
"Одамлар доимо ўша "Милан"ни яхши хотиралар билан эслайди. Бу тўғри менталитетга эга жамоа бўлган. Ўша пайтда "Милан"даги муваффақиятларимнинг асосий сабабчиси - Арриго Сакки. У барча-барчага мўъжизали онларни тақдим қилганди", - деди Донадони.
Шунингдек, у айни дамдаги "Милан"нинг етакчиси сифатида Рафаэль Леауни айтиб ўтди.
"Леаунинг мухлисиман, у сифатли ўйин намойиш қилмоқда. Бироқ Рафанинг янада тезроқ ривожланишини ва олдинга қадам ташлашини истардим. Нафақат оёқда, балки, мияси билан ҳам тезроқ бўлиши керак. Ўшандагина у янада совуқроқ, дахшатлироқ қуролга айланади", - деди Донадони.



