

Ўтган мавсумни асосан "Ювентус"нинг захира ўриндиғида ўтказган Дзадза янги мавсумда жамоасини ўзгартирмоқчи.
Симоне Дзадзанинг хизматларига Германиянинг "Вольфсбург" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Яқинда футболчининг агенти ҳамда клуб вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган ва томонлар трансфер деталларини келишиб олишган.
"Вольфсбург" Дзадза учун "Ювентус"га 25 миллион евро бермоқчи.
Дзадзага шунингдек, Англиянинг "Лестер", "Суонси" ҳамда "Вест Хэм" клублари ҳам қизиқишганди. Лекин Дзадза учун курашда "бўрилар" чаққонлик билан иш юритишмоқда.



