Лиссабонликлар ярим ҳимоячиси Жоау Мариу ЕЧЛда қаторасига бешинчи ўйинда гол уриб, клуб рекордини такрорлади. Аввалроқ, бундай натижага 1963/64 йилги мавсум Эйсебио эришганди.
Мариу ПСЖ, “Ювентус”, “Маккаби” ва “Брюгге” дарвозасини ишғол этишга эришди. У жорий мусобақадаги голларини 6 тага етказди. Шунингдек, унинг ҳисобида 2 та ассист ҳам бор.
Изоҳлар