

Ливерпулдаги машҳур "Энфилд" стадионида кечган учрашувда Париж клуби 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Ўйинни Маурицио Мариани бошқариб борди.
Учрашув тақдири иккинчи бўлим якунида ҳал бўлди:
73-дақиқа: Усман Дембеле ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди.
90+1-дақиқа: Дембеле ўзининг иккинчи голини уриб, баҳсга якуний нуқтани қўйди.
Жамоаларнинг бошланғич таркиблари билан танишинг:
"Ливерпуль": 25. Мамардашвили, 30. Фримпонг, 5. Конате, 4. ван Дейк, 6. Керкез, 38. Гравенберх, 8. Собослаи, 10. Мак Аллистер, 7. Виртц, 22. Экитике, 9. Исак.
ПСЖ: 39. Сафонов, 2. Ҳакими, 5. Маркиньос, 51. Пачо, 25. Мендеш, 17. Витинья, 87. Невеш, 33. Заир-Эмери, 14. Дуэ, 7. Кварацхелия, 10. Дембеле.
Дастлабки баҳсда ҳам 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган "ПСЖ", икки ўйин натижасига кўра 4:0 ҳисоби билан ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди Луис Энрике шогирдлари финал йўлида "Реал" Мадрид — "Бавария" жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боришади. "Ливерпуль" учун эса жорий йилги Европа зафарлари якунига етди.



