

"Яшин соврини" учун бир нечта дарвозабонлар кураш олиб боришмоқда, бироқ фаворит "Челси" посбони Эдуар Менди ҳисобланмоқда. Футболчининг ўзи ғалаба қозониш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
"Агар мен номзодлар рўйхатида бўлсам, демак, ҳамма нарсани тўғри бажаряпман. Мен бу совринни олишга лойиқман, деб ўйлайман. Жамоа билан биргаликда машаққатли меҳнат эвазига сезиларли натижаларга эришдим, шу боис шахсий коллекциямни бойитишга умид қиламан", - деди Менди.



