

- Бундай Кубок учрашувларида жамоаларнинг қайси лига иштирокчиси бўлишидан қатъий назар ўйинлар жангавор руҳда ўтади - дея гап бошлади Сакаев. - Боз устига бугун мухлислар 12-ўйинчига айланишди. Томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам мезбонларга қўл келди.
- Умуман олганда “Қўқон-1912”нинг ўйини туширилган дискларни кўриб чиқиб, рақибни ўргангандик. Бу жамоа ўз уйида жуда яхши ўйнайди. Буни футболчиларга ҳам айтгандик.
- Пенальтилар серияси бу – лоторея демакдир. Бу борада қўқонликларга омад кулиб боқди. Уларни ғалаба билан табриклайман - дейди Элдор Сакаев.
Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.



