Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?

Sherzod Nurmatov
12 jul 2025
"90minutuz" подкастининг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бўлди.

Подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашев тажрибали ҳужумчидан Европадан Евросиёга кўчиб ўтишига нима сабаб бўлгани билан қизиқди.

"Тўғрисини айтсам, аввало, 30 ёшга кирганимни таъкидлаб ўтишим жоиз. Энди фақат футбол эмас, фаолиятим якуни ва молиявий томонни инобатга олишим керак. 

БАА ва Қатардан аниқ таклифлар бор эди. Мени ўйлантирган нарса олдимиздаги Жаҳон чемпионати бўлди. Ўйлашимча, айнан Туркия чемпионати ўртамиёна даражада. БААдан кучлироқ, Италиядан сал орқада. 

Бундан ташқари, "Истанбул Башакшеҳир" Конференциялар Лигасида қатнашишини инобатга олдим. Туркиянинг каттароқ жамоаларидан ҳам таклифлар бор эди, бироқ "Истанбул Башакшеҳир" ёш клуб эканлиги ва инфраструктурасидан келиб чиқиб шу жамоани танладим. Бу ерда бошқа жамоаларга қараганда босим камроқ ва менда аниқ етарлича ўйин амалиёти бўлади. Худо хоҳласа, жароҳатларсиз ўйнаб турсак, бу Жаҳон чемпионати учун яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ҳар тарафлама қулай келишувга эришдик", – деди Шомуродов.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: Championat.asia

Изоҳлар

Бавария & Ливерпуль
13 jul
Миллий термамиз тӯпурари. Бу дегани биринчи рақамли футболчимиз...
Abdusalom Mirzayev
13 jul
Сурхондарё футбол мактабини очиш жуда яхши, чунки Сурхондарё футбол талантларига бой диёр бўлиб келган. Масалан: М. Кабаев, ака ука Дўрмоновлар, ака ука Бозоровлар, ака ука Ёралиевлар, ака ука Шомуродовлар, ака ука Тоировлар...
BXZ BXZ
13 jul
Сергеевга хам Эрон ва Баа жамоаларидан таклифлар бор экан лекин у хозир Пахтакорга керак . Эльдорни омадини берсин Истамбулда янада формага кириб Туркия чемпионатида ту́пурар бу́лсин . Аббос хам шу жамоага у́тса яхши тандем бу́лади .
Shavkat Xamzaliyev
13 jul
Ураа Узбекистон Элдор зур молодци омадингни берсин укам
JAFAR FCQIZILQUM
13 jul
Sekin-sekin Turmaniston orqali O'zbekistonga keladi