

"Валенсия" яхши ҳимояланди. Бу рақиб жорий мавсум ҳимоявий планда бизга қарши энг яхши ҳаракат қилди. Биз ўйинни назорат қилдик, лекин рақибда бизга қарши ажойиб ва аниқ тактика бор эди. Биз жарима майдонига ҳаволатиб узатиладиган пасларимиздан бирини голга айлантиришимиз мумкинлигини ва битта гол ўйиннинг боришини ҳал қилишини билардик.
Ҳозирча, ҳеч нарса ҳал бўлмади. Олдинда яна битта оғир ўйин бор, бу дерби бўлади", - деди Вальверде.



