Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, Эрон АҚШ терма жамоаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Ислом Республикаси герби тасвири бўлмаган Эрон байроғи суратини жойлаштирганидан норози. Шикоят ФИФА Этика қўмитасига юборилган.
Аввалроқ АҚШ расмийлари Эронда инсон ҳуқуқлари учун курашаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида Эроннинг расмий байроғини олиб ташлашга қарор қилганини билдирган эди.
Бироқ кейинчалик улар баъзи ижтимоий тармоқлардаги постни ўчириб ташлашди ва Twitter'га ҳақиқий байроқни қўшишди.
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Эрон – АҚШ учрашуви эртага Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.
Изоҳлар