Аввалроқ Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашувини япониялик Юсуке Араки бошқариб бориши, нга қанотларда ҳамюртлари Юн Миҳара ва Кота Ватанабе ёрдам бериши маълум бўлган эди. Аниқлик киритилишича, 4-расмий ҳакам сифатида Рё Танимото, VAR'да эса Юмпеи Лида ишлайди.
ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, Эрон – Ўзбекистон учрашуви ўмонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам – Аҳмад Абу Бакар Ал Каф, унга қанотларда Абу Бакар Ал Амри ва Рашид Ҳамид Ал Гаити ёрдам беради. 4-расмий ҳакам Қосим Матар Ал Ҳатми, VAR ҳаками эса сингапурлик Муҳаммад Тақи бин Жаҳари.
Изоҳлар