Форслар Тошкентдаги "Wellness Hotel" меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Машғулотларни эса "Пахтакор" клубининг Қибрай туманидаги базасида ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эрон U23 терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичида Ўзбекистон, Афғонистон ва Ҳонг Конг билан бир гуруҳдан жой олган. Гуруҳ босқичи ғолиблари ва энг яхши натижа қайд этган тўртта терма жамоа қитъа турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Аввалроқ жамоа футболчиларига Олимпиада йўлланмаси эвазига ўзига хос мукофот ваъда қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳлар