"Championat.asia"га маълум бўлишича, "Бунёдкор" Қозоғистон миллий терма жамоаси ва "Адана" клуби ҳужумчиси Абат Қайратули Айимбетовни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Туркия Суперлигаси жорий мавсумида Айимбетов 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришни уддалаган.
"Transfermarkt" портали 1995 йил 7 августида таваллуд топган Абат Айимбетовнинг трансферини 500 минг еврога баҳоламоқда.
Европа Чемпионати саралаши доирасида Данияга қарши баҳснинг 89-дақиқасида гол урган Абат Қозоғистонга ғалаба келтирганини таъкидлаб ўтиш мумкин. Умумий ҳисобда Абат Айимбетов мамлакат миллий термаси сафида 44 та ўйинда майдонга тушган ва 9 та гол уришга муваффақ бўлган.
Изоҳлар