

Бизга маълум бўлишича, томонлар айни дамда музокаралар жараёнида. Агарда келишувга эришилса, посбон собиқ клуби билан яна шартнома имзолайди. Нестеров 2014-2018 йиллар давомида "Локомотив" таркибида ҳаракат қилган.
Ўтган мавсумни "Қизилқум" таркибида ўтказган Нестеров 20 ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ўтказиб юборди. Эслатиб ўтамиз, Про-лигада трансфер ойнаси 28 февраль куни ёпилади.



