Бизга маълум бўлишига, грузиялик мутахассис фаолиятини Чемпионшипда давом эттиради. Шота Юстинович яқин 2 кун ичида расман "Халл Сити" бош мураббийи сифатида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, "Халл Сити" Англияда мавқеи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи дивизион бўлмиш Чемпионшипда айни дамда 19-ўринда бормоқда.
48 ёшли мураббийнинг сўнгги иш жойи "Пахтакор" бўлган эди. У тошкентликлар билан икки бор Ўзбекистон чемпиони ва икки бор мамлакат кубоги соҳибига айланган эди.
Арвеладзе Ўзбекистонга қадар Туркиянинг "Кайсериспор", "Қосимпошшо" ва "Трабзонспор", шунингдек Исроилнинг "Маккаби" жамоаларида ишлаган.
Изоҳлар