Эшитдик-да! "Навбаҳор" ОФК лицензиясисиз қолиши мумкин

Narzulla Saydullayev
28 mar 2025
Наманган клубида ишлар чатоқ.

Футбол клуби 30 март куни кечга қадар ОФК лицензиялаши бўйича талаб этилган барча ҳужжатларни ташкилот платформасига юклаши керак. Айни вақтда Ўзбекистондаги барча профессионал футбол клублари шу иш устида ишламоқда.

Биздаги маълумотга кўра, "Навбаҳор" клубида бу борада катта муаммо мавжуд. Клуб ўз собиқ футболчиларидан қарздорлигини тўлиқ бартараф этмаган. Гарчи трансфер ойнаси ёпилишига 24 соат қолганида ЎФА қўмитаси Навбаҳор учун трансфер ойнасини очиб берган бўлса-да, айни вақтда ЎФА ҳам ОФК талаби билан ҳазиллашмоқчи эмас. Яъни, қарздорлиги аниқ бўлган клубга лицензия берилса, ОФК нафақат клубни, балки ЎФАни ҳам жазолайди. Бундай ҳолат уч йил аввал Эронда ҳам рўй берган бўлиб, Эрон футбол федерацияси ёлғон маълумот учун жазоланган, "Истиқлол" ва "Персеполис" футбол клублари эса халқаро майдондан четлаштирилганди.

Маълум бўлишича, "Навбаҳор" клуби собиқ футболчилар билан йил бошида келишган ва улар олдидаги қарздорликни 31 январь кунига қадар бартараф этишга кафолат берган. Бироқ ваъда ўз вақтида бажарилмаган ва футболчилар Ўзбекистон футболчилари уюшмаси орқали ишни ЎФА қўмитасига оширган. Ўз навбатида қўмита 14 февралга қадар "Навбаҳор" қарзларни узиши юзасидан қарор қабул қилган. Биз футболчилар билан алоқага чиқдик, улар ўз номларини ошкор қилишни истамади. Бироқ улар "Навбаҳор" 28 март ҳолатига кўра ҳам қарзларни тўлиқ тўламаганини маълум қилди.

Ҳолат шундайки, эндиликда ЎФА, ПФЛ ёки ЎФУ масалани мустақил ҳал қилолмайди. "Навбаҳор" футбол клуби ҳолатни ўнглаш учун 48 соат ичида ариза берган барча футболчилар билан ҳисоб-китоб қилиши лозим. Йўқса улар ОФК учун тайёрланган аризани қайтариб олмоқчи эмас. Ўзбекистонда эса шанба, якшанба ва байрам муносабати билан душанба куни ҳам банклар фаолият олиб бормайди.


Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Zoxidjon
28 mar
Калангизга катта Койилее эшиткан булсангиз.
Bek
28 mar
Хеч этибор киганмисила вечно шу навбахорда проблема тагинам бабаянде каламушни олиб келиб вагон вагон пулни хавога учирди резултать нол и плюс карздорлила шундо турибди так что ички тизимни йулга куйвомасакан чемпионли уйода турсин чойнак копкогиниям ютомеди бу холат якин йилларда нефтчи биланам булади ишонила сабаби хокимни вадасига ишониб котта ойликка кариялани олиб кеволди нефтчини результатлари ухшамаса хокимам послать килади яна контрактида ойлиги курсатилган карияла фифага езворади! Нега инфраструктураси жойида буган насаф бунедкор или пахтакорда шунака муаммо йук или агмкада? Сабаби оддий, клубда футбол одамлари ишлавотти бизнесмен или журналистламас!
Навбахор96_Арсенал2004
28 mar
Йўқотиб ёпворинглар клубни қутулайлик. Эссиз шундай клуб. Номи қолган ҳолос. Раҳбарлар ҳаммаси уқувсиз, ишлашни билмайди, орияти йўқлар