Фарғонанинг "Нефтчи" клуби қишки трансфер ойнасида энг фаол жамоа бўлиб турибди. 14 январь куни сайтимизда фарғоналиклар Иброҳимҳалил Йўлдошев билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, "Нефтчи" ва Йўлдошев ўзаро келишувга эришиб бўлган. Клуб тез орада ушбу трансферни эълон қилади. Ҳимоячи айни пайтда Тошкентда. Футболчининг "Пари НН" билан тузган шартнома ёзда якунланади.
"Қайрат" жамоаси айни пайтда Туркияда йиғин ўтказмоқда ва унда Иброҳимҳалил иштирок этмаяпти.
Изоҳлар