Эшитдик-да! Самвел Бабаян истеъфога чиқди

Оқил Абдубарноев
12 апр 2026
Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган "Андижон" ҳамда ОКМК жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг андижонликлар устози Самвел Бабаян ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

"Андижон" клуби бош мураббийи ОКМКга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди.

Маълумот учун, жорий 2026 йилги мавсумда "Андижон" жамоаси Самвел Бабаян қўл остида Суперлигада жами 7 та учрашув ўтказиб, шуларнинг 5 тасида мағлубиятга учради ва фақатгина 2 та ўйинда ғалаба қозонди. Шунингдек, ОЧЛ доирасида “Ал Аҳли” клубига имкониятни бой берган.

Қайд этиш жоизки, йил аввалида вилоят ҳокими томонидан "Андижон" жамоаси олдига Суперлигада камида учинчи ўринни эгаллаш вазифаси қўйилган эди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia