Эшитдик-да! Тошкентда бўлиб турган Филиппин клуби аъзолари коронавирус билан касалланишган

Narzulla Saydullayev
10 jul 2021
Айни пайтда Тошкентда Осиё чемпионлар лигасининг иккита гуруҳ баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Эртага ва индинга сўнгги 6-тур баҳслари ўтказилади. Ўтган турда Филиппиннинг "Юнайтед Сити" клуби Хитойнинг "Бейжинг Гоан" клубига қарши ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси ушбу баҳсда "Юнайтед Сити" захирасида олдинги турларда бўлгани каби 10 эмас 5 нафар футболчи бор эди.


"Юнайтед Сити" - "Кавасаки Фронтале" учрашуви қайдномаси:

 

"Бейжинг Гоан" - "Юнайтед Сити" учрашуви қайдномаси:


Бугунги ўйинолди матбуот анжуманига "Юнайтед Сити" клуби бош мураббийи ҳам, футболчиси ҳам ташриф буюрмади. ОФК Филиппин клубига регламентда белгиланганидек жарима солади.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Юнайтед Сити" клуби аъзолари коронавирус билан касалланишган. Бу ҳақда ОФК ҳам, бошқа ташкилотлар ҳам хабар беришмаган. Эслатиб ўтамиз, "Юнайтед Сити" эртага Жанубий Кореянинг "Тэгу" клубига қарши ўйинни ўтказиши лозим. Бироқ мазкур баҳс ўтадими ёки йўқ ҳозирча номаълум.




Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Fortunaa
10 jul 2021
Пулини бераман деса қўпол бўсаям уша ахлатиням ейди бизни катталар.
Ҳамиджон Икромов
10 jul 2021
Ҳеч ким юртига киргизмаябди, нимага киргиздийлар, ўзимиздан чиқаётгани камлик қилмоқдами...? Сизларни тушиниш қийин...
Ism Familiya
10 jul 2021
Nimalar deyapsizlar? Shundog'am 1 sutkada 500 000 odam chegarani kesib o'tyapti-ku. Bular necha kishi?
Бахтийор Ашуров
10 jul 2021
Буларни ҳаммасини қайтариб юбориш керак.Ўзи ҳамма балони чет элликлар юқтиришиябди!
Lucky777
10 jul 2021
Асбоб бормиди улани Давлатга киргазиб,