Евро-2024. Бугунги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар номи эълон қилинди

Sherzod Nurmatov
17 jun 2024
УEФА 17 июнь кунига белгиланган Евро-2024 гуруҳ босқичи ўйинларига ҳакамларни тайинлади.

Руминия – Украина учрашувини швециялик ҳакамлар бошқариб боради. Бош ҳакам – Гленн Нюберг, ассистентлар – Махбод Бейги ва Андреас Седерквист. Норвегиялик Эспен Эскос тўртинчи ҳакам, нидерландиялик Роб Диперинк эса VAR ҳаками этиб тайинланди.

Бельгия – Словакия учрашувини туркиялик ҳакамлар бошқариб боради. Бош ҳакам – Умут Мелер, ассистентлар – Эмре Эйисой ва Керем Эрсой. Тўртинчи ҳакамлик вазифасини нидерландиялик Сердар Гёзюбююк, VAR ҳакамлигини эса германиялик Бастиан Данкерт бажаради.

Австрия – Франция учрашувини испаниялик ҳакамлар бошқариб боради. Бош ҳакам – Хесус Хиль Мансано, ассистентлар – Диего Барберо ва Анхель Невадо. Тўртинчи ҳакам украиналик Николай Балакин, VAR ҳаками эса Хуан Мартинес Мунуэра бўлади.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: uefa.com

Изоҳлар