Евро-2024. Дастлабки турнинг 4 та ўйинига ҳакамлар тайинланди

Sherzod Nurmatov
14 jun 2024
14-15 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Евро-2024 ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

УЕФА Германия ҳамда Шотландия ўртасидаги очилиш ўйинини франциялик Клеман Тюрпен ва унинг бригадасига ишониб топширди. Ёрдамчи ҳакамлар – Николя Дано ва Бенжамен Паж, тўртинчи ҳакам – Франсуа Летексье, VAR – Жером Бризар, AVAR – Вилли Делажод, Массимилиано Иррати.

Шунингдек, 15 июнь, жума куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Евро-2024 гуруҳ босқичининг учта ўйинига ҳакамлар тайинланди.

Венгрия – Швейцария учрашувини Словениядан келган ҳакамлар бошқариб боради. Бош ҳакам – Славко Винчич, ёрдамчилар – Томаж Кланчник ва Андраж Ковачич, тўртинчи ҳакам – Раде Обренович, VAR - Нейц Кайтазович.

Испания – Хорватия учрашувида англиялик ҳакамлар ишлайди. Ҳакам – Майкл Оливер, ёрдамчилар – Стюарт Берт ва Дэн Кук, тўртинчи ҳакам – Энтони Тэйлор, VAR – Стюарт Эттуэлл.

Италия – Албания учрашувини германиялик ҳакамлар бошқариб боради. Бош ҳакам – Феликс Цвайер, ёрдамчилар – Штефан Лупп ва Марко Ахмюллер, тўртинчи ҳакам – Даниэль Зиберт, VAR – Бастиан Данкерт.

Евро-2024 ҳакамлари: тўлиқ рўйхат, статистика ва тарих


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: uefa.com

Изоҳлар