"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди

Оқил Абдубарноев
14 мар 2026
Про лига иштирокчиси – "ФарДУ" назорат баҳсида Биринчи лига вакили "Баркамол" футбол клуби устидан ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ўйин давомида тўлиқ ташаббусга эга бўлган университет жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та гол йўллади. Учрашувда Р. Айвазов хет-трик қайд этган бўлса, Н. Каримов, Ш. Ёқубов, Р. Ҳавасов ва М. Комиловлар ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ФарДУ матбуот хизмати