Фарғонада футзал мураббийлари учун маҳсус ўқув курслари ташкил этилмоқда

Narzulla Saydullayev
8 янв 2019
Фарғонада футзал мураббийларига Level 1 тоифасидаги мураббийлик лицензияси учун махсус ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Машғулотларни ОФК инструктори Аваз Максумов ва курс кординатори Фаррух Закировлар олиб боришмоқда.

Футзал мураббийлари учун ташкил этилаётган махсус ўқув курсининг назарий машғулотлари Марғилон шаҳридаги "Адрас" меҳмонхонасида ташкил этилаётган бўлса, амалий машғулотлар Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" спорт мажмуасида ўтказилмоқда. Мазкур ўқув курслари 6-11 январь кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда курсларда 20 нафар футзал мураббийлари иштирок этмоқдалар.

Фарғонадан Бекзод Толибов "Championat.asia" учун маҳсус



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia