Фарҳод Нишонов: "Футболда гол урмасанг, 3 очко қўлга кирита олмайсан"

Оқил Абдубарноев
18 jun 2024
Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик MobiUZ" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Бизга маҳорат етишмаяпти. Айрим вазиятларда тўпни қабул қилиш ва узатмаларда хатоликларга йўл қўйяпмиз. Якунловчи зарбаларда ҳам камчиликларимиз бор. Футболда гол урмасанг, 3 очко бермайди. Буни устида ишлаймиз.

- Жамоангиз кубок учрашувларида кучли жамоаларга қарши яхши ўйин кўрсатганди. Про лиганинг сўнги турларида бир оз қийналаётгандек. Жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо борми?

- Йўқ, жисмоний ҳолатимиз жойида. Таркибда йўқотишлар бор. Дарвозабон ва икки нафар ҳимоячимиз бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Кубок ўйинларида оптимал таркибда эдик.

- Жамоа захирасидан кўнглингиз тўладими?

- Йўқ, захирамиз кўнгилдагидек эмас. Биз ўзимиз истаган футболчиларни ололмай қолганмиз. Ҳозир шу боисдан қийинчиликларга учрадик. Биринчи даврадан сўнг жамоа таркибини 70 фоизга ўзгартирамиз. Ўзгартирмасак, натижа бўлиши қийин экан. 

- Қизил карточкага муносабатингиз?

- Футболчига танаффус вақтида айтгандик, сариқ карточкаси бор бўлгани учун эҳтиёткор бўлишини сўрадик. Бироқ у барибир иккинчи карточкани олди ва четлатилди. Бу борада ишлаймиз.


Оқил АбдубарноевМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Forever Manchester United
18 jun 2024
yugeee AVTAGOL orqali galaba qozonganlar qancha kecha Fransiya gol urmay yutdi (Albatta Hazil)
Shuxrat Nabiyev
18 jun 2024
Укам гол урилмаса ютиш мумкинмаслигини БИЗЛАР билмасаканмиз хуп Майли 2.та гол хам урдинг дейлик ютармидинг
Sirojiddin
18 jun 2024
O'lmasang yasho'rasan deganday bo'libtida