"Албатта, кўплаб клубларнинг скаутлари Аббосни кузатиб боришмоқда, кўпчилик қизиқиш билдирмоқда. Аммо биз "Бавария"нинг қизиқиши ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Асосийси, ҳозир у бироз дам олиши ва ЦСКА сафига қўшилиб, мавсумга тайёргарлик кўриши керак", – деди Мўминов.
Аввалроқ Россия ОАВ Файзуллаевга "Бавария" қизиқаётгани ҳақида ёзганди. Шундан сўнг ЦСКА ва "Бавария" жамоалари собиқ аъзоси Ивица Олич 20 ёшли футболчининг даражаси ҳақида фикр билдирган эди.
Изоҳлар