Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди

Sherzod Nurmatov
18 дек 2025
Бельгия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни "Шарлеруа" мураббийлар штаби аъзосига айланди.

"Унинг вазифаси мураббийлар штабига ёрдам бериш ва футболчилар ривожига ҳисса қўшишдан иборат бўлади. Хусусан, жамоа ярим ҳимоячилари унинг бой ўйинчилик фаолияти давомида тўпланган шахсий тажрибасига асосланган тактик маслаҳатларидан фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, Маруан ҳар куни жамоада талабчанлик, қатъият ва натижага йўналтирилган менталитетни шакллантириш устида иш олиб боради", – дейилади клуб баёнотида.

Футболчи сифатида Феллайни "Стандард", "Эвертон", "Манчестер Юнайтед" ва "Шаньдун" жамоаларида тўп тепган. "Қизил иблислар" сафида у Англия Кубоги ва Суперкубоги, Англия Лига Кубоги, шунингдек, Европа Лигаси ғолиби бўлган.

"Шарлеруа" 18 турдан сўнг 20 очко билан Бельгия чемпионати жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Walfoot.be