"Албатта, бугунги учрашув Термиздаги "Сурхон" аренада катта танаффусдан сўнг биринчи ўйин эди. Мухлисларга очилиш ўйинида ғалаба тақдим этишни истагандик. Лекин, бугун жамоамизда кўп ҳаракатлар самарасиз бўлди.
Хатоликларга йўл қўйдик, бунинг эвазига бир эмас, иккита гол ўтказиб юбордик.
Бугун бизда ҳеч нарса ўхшамади. Жамоамиз мухлисларидан узр сўраймиз. Барса масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан. Биз натижа учун масъулмиз. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар амалга оширдик. Бунинг натижасида ўйинни ўзгартирмоқчи эдик, ўхшамади" - дейди термизликлар устози.
Изоҳлар