FIFA: "Ўзбекистон ғалаба қозонса яна гуруҳ етакчисига айланиб олиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
11 окт 2016
ЖЧ-2018 учинчи саралаш баҳслари доирасидаги Ўзбекистон - Хитой учрашувидан олдин FIFA расмий сайти ушбу ўйин ҳақида превью эълон қилди.

"Биринчи уч учрашувда бор-йўғи 1 очко тўплаган Хитой Ўзбекистонни меҳмонда мағлуб этиши шарт, акс ҳолда улар биринчи ўрин учун курашдан чиқишади. Суриядан учралган кутилмаган мағлубиятдан (0:1) сўнг, улар ўзига келиб олишга ва ушбу босқичдаги биринчи ғалабани нишонлашга ҳаракат қилишади. Аммо мезбонлар ҳам бу ўйинга жиддий қарашмоқда: Ўтган ҳафтада эронликлардан учралган мағлубиятдан сўнг, улар турнир жадвалида икки поғона пастлашди, лекин Ўзбекистон ғалаба қозонса яна гуруҳ етакчисига айланиб олиши мумкин, чунки биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаб турганлар бу турда бир-бирига қарши ўйнайди. Ўзбекистон ва Хитой таркибида йўқотишлар бор: Гао Хунбо қўл остидаги жамоада ҳимоячи Чжан Линьпэн, ўзбек жамоасида эса Хитойда тўп тепадиган Анзур Исмоилов ва ажойиб жокер Александр Гейнрих бу баҳсда майдонга туша олмайди" - дейилади ФИФА расмий сайтида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia