

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли италиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг шартномасида 52 млн евро миқдорида сотиб олиш банди мавжуд бўлиб, у 1 июлдан 15 июлгача амал қилади.
Кин ўтган мавсум 44 ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 50 млн еврога баҳоламоқда.



