Қоида бузилганми ёки йўқ? ОАВ вакиллари учун ҳакамлик бўйича семинар бўлиб ўтди

Omonjon To`xtamirzayev
24 jan 2023
Бугун, 24 январь куни ЎФАда ОАВ вакиллари учун семинар ўтказилди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази футбол соҳасида фаолият юритувчи барча ОАВ  вакиллари учун ўйин қоидаларидаги сўнгги ўзгаришлар, янгиланишларга бағишланган семинар ўтказди. 

Унда ОАВ вакиллари учун тест ташкил этилди ҳамда баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Ҳакамлар назоратчилари Владислав Цейтлин ҳамда Валентин Коваленко ҳар бир вазиятни таҳлил қилиб, ОАВ вакилларига батафсил тушунтириш беришди. 

Якунда ўйин қоидаларидаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.


 


 



Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Насаф.............
24 jan 2023
Санла Нима десанг хам тугри келаверади ха акфачилар
BEK AKANG
24 jan 2023
Javob: Pulini bersen aytaman
MU NavbaxorN1
25 jan 2023
После пожара...