Франк де Бур Нидерландия терма жамоасида антирекорд қайд этмоқда

Нидерландия терма жамоаси Миллатлар Лигаси мусобақаси 4-турида Италия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Аввалроқ нидерландлар Босния ва Герцеговина термаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, Мексикага ўртоқлик беллашувида 0:1 ҳисобида ютқазганди. Ушбу натижалар терма жамоа бошқарувига Франк де Бур келгач қайд этилди. Шу тариқа де Бур миллий жамоа бошқарувидаги дастлабки 3 та ўйинда битта ҳам ғалаба қозона олмади. 

Франк Нидерландия терма жамоаси билан бундай натижа қайд этган тарихдаги учинчи мураббий бўлди. Аввалроқ бундай антирекордни Дик Адвокат (1 та дуранг, 2 та мағлубият — 1992) ҳамда Билл Таунли (2 та дуранг, 1 та мағлубият — 1924) қайд этганди.




Манба: Gracenote