"Фулхэм" ҳозиргача тахта ўриндиқлардан фойдаланади

Aslanov Jasurbek
30 мар 2019
Бугун, 30 март куни Тошкент вақти билан 17:30да "Фулхэм" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги Англия Премьер-лигасининг 32-тур учрашувига старт берилади.

Баҳс "Крэйвен Коттэж" стадионида бўлиб ўтади. Bleacher Report тақдим этган суратларга кўра, аренада ҳали ҳам тахта ўриндиқлардан фойдаланилар экан.





Айни дамда Англия Премьер-лигасининг деярли барча жамоалари ("Фулхэм"дан ташқари) уй стадионларини пластмасса ўриндиқлар билан жиҳозлаган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: B/R Football