Бугун, 11 сентябрь куни амалдаги Жаҳон чемпиони – Португалия миллий терма жамоаси Тошкентга етиб келди.
ЎФА ва маҳаллий ташкилий қўмита вакиллари Португалия миллий терма жамоаси делегациясини кутиб олди ҳамда одатга кўра меҳмонларга эсдалик совғаси сифатида миллий дўппимиз совға қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Португалия мундиалнинг "Е" гуруҳида Панама, Тожикистон ҳамда Марокашга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳлар