Гамейро жароҳат туфайли "Атлетико" машғулотини муддатидан аввал якунлади

Aslanov Jasurbek
8 мар 2017
Ҳужумчи Кевин Гамейро "Гранада"га қарши ЛаЛиганинг 27-тур учрашувига тайёрланаётган "Атлетико" машғулотини муддатидан аввал якунлади.

Футболчи ҳамма билан 40 дақиқа ишлади ва ўзини ёмон ҳис қилганидан сўнг машғулотни тўхтатди. Гамейро Мадриддаги клиникаларнинг бирига тиббий кўрикдан ўтиш учун йўл олди. "Атлетико" раҳбарияти 29 ёшли франциялик жиддий шикаст олмаганлигига умид қилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo