

Италиялик мутахассис Россия Премьер-лигасининг 11-тури марказий баҳси "Локомотив" - "Зенит" учрашувини кузатиб борди.

Олдинроқ у Москвага Россиядаги клубда ишлаш учун учиб келгани борасида маълумотлар берилганди. Бироқ бу хабарлар кейинчалик мураббийнинг ўзи томонидан рад этилди. Аммо рус инсайдерлари Гаттузо яқин вақтларда Россияда иш бошлашини таъкидлашмоқда.



