

- "Нефтчи" ажойиб тарихга эга, кучли жамоа. Аммо ҳозир бизни фақат ғалаба қониқтиради. Боиси, турнир жадвалидаги ўрнимиз шуни тақозо этмоқда. Буёғига нафақат уйда, балки сафардаги баҳсларда ҳам очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. "Нефтчи"га қарши баҳсга охирги бир ҳафта давомида жиддий тайёргарлик кўрдик. Эртага майдонга фақат ғалаба мақсадида тушамиз. Чемпионатнинг қолган учрашувлари биз учун финалдек ўтади. Ўйлайманки, эртангги баҳс жуда чиройли, шиддатли, курашларга бой тарзда кечади. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкин, эртага ғалаба учун боримизни берамиз ва якунда ўз ҳисобимизга муҳим бўлган уч очкони ўз ҳисобимизга ёзиб қўямиз, деган умиддаман.
"Обод" ФК матбуот хизмати


