Германия терма жамоасининг янги сардори маълум

Khoja
3 sep 2024
Бу ҳақида терма жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсман маълум қилди.

Эндиликда "немис машина"сини учрашувларга "Бавария" ҳимоячиси Йозуа Киммих бошлаб тушади. 

"Киммих Европа чемпионатида учта сардордан бири эди. Иккита сардор кетганидан сўнг у жамоани бошлаб тушиши мантиқан тўғри қарор бўлади", - деди Юлиан Нагельсман.

Германия терма жамоасининг вице-сардорлари эса Антонио Рюдигер ва Кай Хаверц бўлади.




KhojaМақола муаллифи
Муқова: championat.com

Изоҳлар

Soccer(uz)
3 sep 2024
Zo'r o'yinchida shu bola. Filim Lamni izdoshi!!!
Dilmurod Umarov
5 sep 2024
Omadini bersin
BXZ BXZ
3 sep 2024
Германия машинаси янгиланвотти лекин илгариги жамоасига караганда анча кучсизланди .