Германиялик болалар футболи бўйича мутахассис “Шўртан” футбол клубига келди

Aslanov Jasurbek
1 oct 2024
Германиянинг “Ҳанновер 96” футбол клуби академияси мураббийи Андрей Вайберт “Шўртан” футбол клуби мураббийларига бир ҳафта давомида ўз кўникмларини ва Европа методини ўргатади.

Андрей Вайберт анча йиллар олдин ҳам Ўзбекистонга келиб, ўзбек футбол клубларига ўз тажрибаларини улашган. Бундан 10 йил аввал "Насаф" клубига ҳам ташриф буюрган. Хуллас ўзбек футболи ҳақида тасаввурга эга мутахассис ҳисобланади.

Германиялик футбол мутахассиси Ғузор туманида жойлашган “Шўртан” футбол клубига тегишли стадион, футбол акдемияси ва клубга тегишли инфратузилмалар билан яқиндан танишди. Академиямиз ва бош жамоамиз футболчилари, мураббийлари билан учрашди. Улар билан дўстона мулоқотда бўлиб, қизғин суҳбат олиб борди.

Андрей Вайберт 5-октябрга қадар жамоамиз билан бирга бўлади ва ҳозирги кунда Европа жамоаларида олиб борилаётган иш услуби билан яқиндан таништиради. Жумладан футболчиларга витаминизациялардан қайси пайтда қандай фойдаланиш, тўғри овқатланиш ҳақида тушунчалар беради. Бундай тушунчалар футболчиларга келажакда эҳтимолий содир бўлиши мумкин бўлган жароҳатларнинг олдини олишда ёрдам бериб, уларни доимо соғлом бўлишларига хизмат қилади.


Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Қопқоқ: t.me/shurtanpfc

Изоҳлар

Xscreen
1 oct 2024
"Болалар футболи буйича Германиялик мутахасис "Шуртан" футбол клубига келди" булиши керак эди менимча!
QosimNozimBavariyaChmpn
1 oct 2024
Haynz von haydn