

“Барселона” дарвозасига урган голим, ҳеч шубҳасиз, фаолиятимдаги энг яхши гол сифатида қадрлидир. Испания чемпионлигини Барселонада қўлга киритиш, яна ўша учрашувда гол уриш... Буни ҳеч қачон унутиб бўлмайди.
“Атлетико”да тўп тепганимда кўплаб эсда қоларлик вазиятлар бўлган. Аммо ўша мавсумда сафарда “Барселона”га урган голим мен учун энг яхшиси ва ўйлашимча, кўпчилик мухлислар учун ҳам шундай”, деди Годин Инстаграмидаги жонли эфир вақтида.






