Гомес А Серияга қайтишни хоҳламади

Alisher
6 июн 2021
"Севилья" ярим ҳимоячиси Алехандро Гомес "Милан" таклифини рад этди.

Ўйинчининг агенти Жузеппе Рисо унинг мижози ҳозирги клубида қолишни хоҳлаётганини маълум қилди.

Аргентиналик футболчининг испан клуби билан тузган шартномаси яна 3 йилга амал қилади.

Гомес Италияда "Катания" ва "Аталанта" клублари шарафини ҳимоя қилган. 33 ёшли хавбек январда 5 миллион евро эвазига Бергамо клубидан "Севилья"га ўтганди.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca