Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда

Mirjalol Normatov
22 мар 2026
"Марсель" футболчиси Мэйсон Гринвуд "Ювентус" нигоҳларига тушиб қолди.

Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам фаолиятини Франция чемпионатида давом эттирмоқчи бўлмаяпти ва Италия топ-клубига ўтишга қарши эмас. У АПЛга қайтишни ўйлаб ҳам кўрмаяпти.

Гринвуд сотилганидан кейин "Марсель" трансфер суммасидан бир қисмини "Манчестер Юнайтед"га ўтказиб бериши керак. Шу боисдан Франция клуби футболчининг нархини оширишга ҳаракат қилади.

24 ёшли футболчининг трансфер суммаси 50 млн еврога баҳоланмоқда. Унинг клуби билан келишуви 2029 йил ёзига қадар амал қилади.

Ушбу мавсумда Гринвуд барча турнирларда 38 ўйинда 25 гол ва 8 ассист қайд этди.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal