

Учрашувнинг 63-дақиқасида каталонияликлар форварди Антуан Гризманн рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни унинг устидан ошириб тўрга йўллади.
Бу ҳужумчининг Роналд Куман қўл остида ўтказган 7-расмий учрашувдаги илк голи бўлди. Бунгача у “Химнастик”ка (3:1) қарши назорат учрашувида гол киритганди.
Таъкидлаш жоизки, ҳужумчи Франция термаси сафида сўнгги тўрт учрашувда учта гол уриб, битта голли узатмани амалга оширган.



