Гризманн: "Февраль ажойиб ой бўлди"

Aslanov Jasurbek
10 мар 2018
Февралда ЛаЛиганинг энг яхши футболчиси бўлган "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн аввалги ой ҳақида фикр билдирди.

"Февраль ажойиб ой бўлди. Кўп гол урдим, барча учрашувларда ғолиб бўлдик. Энди Испания чемпионатида 12та финал қолди, ҳаммасида зафар қучишга ҳаракат қиламиз, кўрамиз, қаерда бўлар эканмиз.

Кейинги баҳс "Сельта" билан. Мухлислар стадионга ғалабамизни ва чиройли футбол кўриш учун келишига умид қиламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 3 очко олишга ҳаракат қиламиз" - дейди Гризманн.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca