Грузия термаси ҳужумчиси "Аякс"га ўтди

Omonjon To`xtamirzayev
30 авг 2023
"Мец" ва Грузия термаси форварди Жорж Микаутадзе "Аякс"га ўтди.

Футболчи 2028 йил 30 июнга қадар шартнома имзолади. Трансфер суммаси 16 миллион евро + 3 миллион евро бонуслар кўринишида.

Микаутадзе 2017 йилдан буён "Мец" тизимида ҳаракат қилди. Ўтган мавсум ҳужумчи Лига 2 ва Франция Кубоги доирасидаги 40 ўйинда 24 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди. Бу мавсум эса Лига 1"да 22 ёшли грузиялик 3 та учрашувда 2 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: ajax.nl