Гвардиола: "Олти нафар рақиб қўриқлаб юрса, Холанд нима қилсин?"

Omonjon To`xtamirzayev
19 sep 2024
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Интер"га қарши ЕЧЛ 1-тури доирасидаги учрашувдан (0:0) кейин Эрлинг Холанднинг ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Унинг атрофида олти нафар рақиб бор эди. Олтита (!). Уч нафари ортидан, яна учтаси олдидан қўриқлашди. Улар шу йўл билан Холандни тўхтатишни уддалашди.

Бундай қаршилик исталган футболчига қийинчилик туғдиради. [Франческо] Ачерби, [Алессандро] Бастони ундан узоғи беш метрда юришди, [Хакан] Чалханоглу, [Пётр] Зелинськи унинг олдида. Бу осон эмас.

Биз юзага келган бўшлиқдан фойдаланишг уриндик, шу сабабли [Илкая] Гюндоганда бир нечта вазият бўлди, аммо "Интер" жисмонан биздан устунлик қилди. Биз Эрлингнинг атрофига кўпроқ футболчиларимизни жойлаштиришимиз зарур эди ва буни амалга оширдик. "Интер" шундай ҳимояланишини тахмин қилгандим"


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Муқова: Yahoo.com

Изоҳлар

ManCity vs Jerona
19 sep 2024
Pep xech narsani bilmaydi bizlarni muxlislar xammasini biladi spisalist spisalit
Umid Uuuu
19 sep 2024
6tasi qoriqlasa qoganla nima qiladi unda
Ula1984
19 sep 2024
Уша олти нафап футболчи факат Холандни курикламаган булса керак. Бошка уйинчиларни хам куриклашдику ахир
Shahrullloh Shamshidinov
19 sep 2024
Чичворибсан Пеп, 6 та ўйинчи Холандни қўриқлаган бўлса сени қолган 10 та ўйинчинг Интерни 5 та ўйинчисига кучи етмадими