"Манчестер Сити" 1/8 финалда "Плимут"ни 3:1 ҳисобида таслим қилди.
"Сити" футболчилари берган 10та зарба дарвоза томон бормади. Англия Кубогида Mitre Sports тўпларидан фойдаланишади.
"Одатда бундай зарбалардан сўнг тўп дарвоза томон бориши керак. Тўпни бошқариш қийин. Кўп йиллар давомида футболчи ва мураббийлар бу ҳақида айтиб келишмоқда. Мағлуб бўлсанг, бу баҳонадек эшитилади, аммо бу тўп тўғри келмайди. Кечирасиз.
Бу ҳақида гапиришни хоҳламагандим, чунки жазоланишни хоҳламайман, аммо бу ҳақиқат. Чемпионлар лигаси тўпи - бетакрор, АПЛники - бетакрор, аммо буниси яхши эмас" - деди Гвардиола.
Изоҳлар