"Ўта кучли рақибга қарши қийин учрашув ўтказдик. Эрон катта тажрибага эга жамоа. Тўп назорати ва бошқа жиҳатлар бўйича улар дунёдаги етакчи жамоалардан бири ҳисобланишади. Эрон ҳатто финалга қадар етиб бора олишига ишонаман.
Гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳсни Венесуэлага қарши ўтказамиз. Учинчи тур баҳси биз учун ҳаёт-мамот жанги бўлади. Умид қиламанки, гуруҳдаги сўнгги учрашувда ғалаба қозонамиз ва мусобақадаги юришимизни давом эттира оламиз" - дея фикр билдирди Карлос Эстрада.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
Изоҳлар