

Пеп Гвардиола шогирдлари 3:0 ҳисобида зафар қучишди, Гётсе эса ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйин тақдирини ҳал этишда асосий ролни бажарди.
"Бу ўйин ҳиссиётларга жуда ҳам бой бўлишини аввалдан билгандик. Бутун стадион сендан норози бўлиб, ҳуштак чалса ёқимсиз. Лекин қайсидир маънода мен уларни тушунаман. Мен биринчи бор бундай ҳолатда қоляпман, шу сабабли менга жуда қийин бўлди", — деди футболчи.



