Мавсум якунида эса барча хатолар сарҳисобини жамладик.
Ҳакамлар "Насаф" (11) ва "Локомотив" (12) фойдаси учун энг кўп хатога йўл қўйган. Шу билан бирга, қаршиликлар иштирокидаги ўйинларда рақиб жамоалар фойдасига 8 та, "темирйўлчилар" иштирокидаги баҳсларда эса қарама-қарши жамоа манфаати учун атиги 3 та хатога йўл қўйилган. Шу тариқа, "Локомотив" ҳакамлар хатоларидан энг катта наф кўрган жамоа бўлди (+9). "Насаф"да хатолар баланси +3 ни ташкил этади. Кейинги ўринларни ОКМК (7 та хато жамоа фойдасига, 1 та хато жамоа зарарига, умумий баланс +6) ва "Қизилқум" (9 та хато жамоа фойдасига, 2 та хато жамоа зарарига, баланс +7) эгаллаган.
Ҳакамлардан энг кўп жабрланган жамоа "Олимпик" бўлди - клуб зарарига 14 та хато қарор қабул қилинган. Аммо "олимпиячилар" фойдасига ҳам анчагина хатолар қилинганини тан олиш керак - 7 та. "Олимпик"нинг умумий баланси -7 ни ташкил этди. Иккинчи ўринда "Бунёдкор" жойлашган (3 та хато жамоа фойдасига, 9 та хато жамоа зарарига, баланс -6).
Ҳакамларга келсак, таҳлилларимиз натижаларига кўра, энг кўп хато Ғайрат Жўраевда қайд этилган - 12 та. Иккинчи ўринни ПФЛ томонидан Суперлигада мавсумнинг энг яхши ҳаками деб эътироф этилган Шавкат Насибуллаев (8 та) эгаллаган. Фирдавс Норсафаров ва Абдурашид Худойберганов ҳисобида 6 тадан хато мавжуд.
Изоҳлар