Ҳамидулло Абдунабиев: "Мураббийларнинг кўрсатмаларига амал қилсак, "Бухоро"ни яна мағлуб этамиз"

Оқил Абдубарноев
5 apr 2025
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қийин бўлишини билардик ва биз кутган воқеа содир бўлди. Танаффусга қадар рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик, аммо иккинчи бўлимда мураббийларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилдик, шунинг эвазига ғалаба қозондик. 

Энди учрашувни таҳлил қиламиз. Кейинги беллашувни кубок доирасида яна "Бухоро"га қарши ўтказамиз. Мураббийлар кўрсатмаларига амал қилсак, "Бухоро"ни яна мағлуб этамиз. 

Дарвозабонлар борасида рақобат мавжуд. Ким ўзини яхши қилса, кимнинг жисмоний ҳолати яхшироқ бўлса, ўша майдонга тушади. Умуман олганда, бу танлов мураббийларга боғлиқ, қарорни улар қабул қилади", деди 22 ёшли футболчи.


Оқил АбдубарноевМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

ABDUXOLID
5 apr
Жаа катта гапирмаяпсанми. Ўпкангни босиб ол. Буни ҳаёт дейдилар. Опангни даврлари ўтди бу ёғига Энди бунёдкор кучли жамоалар онасига киролмайди
ABDUXOLID
5 apr
Жаа катта гапирмаяпсанми. Ўпкангни босиб ол. Буни ҳаёт дейдилар. Опангни даврлари ўтди бу ёғига Энди бунёдкор кучли жамоалар орасига киролмайди
Otabek Sidikov
5 apr
Майдон саники булгандан кейин ун марта хам маглуб этасанда
Ааа Ууу
5 apr
Демак, шу пайтгача мураббий курсатмаларига амал қилмай юрган экан да