

Tribal Football’нинг ёзишича, “Реал” раҳбарияти англиялик ҳужумчи учун 450 миллион евро сарфлашга тайёр. Манбанинг ёзишича, бу пуллардан 200 миллиони ҳужумчининг трансферига ишлатилса, 250 миллиони унинг маошига сарфланади. Шунингдек, жамоа раҳбарияти Кейн “Реал” ўтадиган бўлса, клуб сафига қўшилгани учун ҳам қўшимча бонус беришга тайёр.



